Департамент Бешариқда яроқсиз алкоголь маҳсулотларини фош қилди

09:07 04 Октябр 2024 Жамият
297 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Бешариқ туманидаги савдо дўконида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотилаётганини аниқлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «М.А.» оилавий корхонасига қарашли савдо дўкони текширилган.

Шунда дўконда қалбаки акциз маркали турли номдаги жами 2 минг 649 дона алкоголь ҳамда 13 турдаги 329 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйилганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 97 миллион сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, айрим ҳудудларда боғ яратмаганлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилиши ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер