Денов туманида «Ishonch» ижтимоий ва маиший хизматлар маркази фаолияти йўлга қўйилди

11:45 11 Февраль 2026 Жамият
352 0

Хизматлар соҳасини ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва кундалик ҳаёт сифатини яхшилашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Денов туманида замонавий ёндашув асосида ташкил этилган «Ishonch» ижтимоий ва маиший хизматлар маркази ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур инновацион лойиҳа доирасида аҳолига турли хизматлар ягона марказ орқали кўрсатилмоқда. Жумладан, кунлик меҳнатга ишчи жалб этиш, электрчи, сантехник, пайвандчи, пардоз устаси хизматлари, офис ва хонадонларни тозалаш, барча турдаги уй хўжалиги ишлари, тўй ва маросимлар учун тозаловчи ходимлар ажратиш, дезинфекция ва санитария хизматлари, шунингдек, турар-жойларни тўлиқ таъмирлаш хизматлари йўлга қўйилган.

Марказнинг асосий қулайликларидан бири — буюртмалар «1419» қисқа рақамли cалл-марказ орқали қабул қилинишидир. Мурожаат мазмунига қараб, тегишли мутахассислар қисқа вақт ичида манзилга йўналтирилади. Бу эса мижоз ва ижрочи ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаб, хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига замин яратади.

Эътиборлиси, «1419» қисқа рақами вилоятнинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатиб, аҳолига арзон, сифатли ва кафолатланган хизматлар тақдим этмоқда. Янги марказ аҳоли эҳтиёжларига тезкор жавоб бериш, норасмий бандликни қисқартириш ва хизматлар бозорини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер