Денис Истомин Рожер Федерерга яна ютқазди
Теннис бўйича “Улкан тож“ туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг биринчи раундида иштирок этган ўзбекистонлик Денис Истомин турнир фаворити, жаҳоннинг учинчи ракеткаси Рожер Федерерга қарши кортга чиқди.
Уч сет (1 соат, 57 дақиқа) давом этган учрашувда Федерер 6-3,6-4,6-4 ҳисобларида ғалаба қозониб, иккинчи даврага йўл олди. Денис эса мусобақа билан хайрлашди.
Мазкур ғалаба Федерернинг Истомин устидан қозонган еттинчи ғалабаси бўлди. Бунгача икки рақиб олти марта тўқнаш келиб уларнинг барчасида швейцариялик теннисчининг қўли баланд келганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг