Деҳлида Ўзбекистон ва Ҳиндистон Мудофаа вазирликлари делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Сафар давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон Мудофаа вазирликлари раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказилди. Мезбон мамлакат мудофаа вазири Ражнат Сингх ҳарбий соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолаб, ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўплигини қайд этди.
Мулоқот чоғида турли лойиҳаларни биргаликда ҳаётга татбиқ этиш, хусусан, Термиз ҳарбий шифохонаси фаолиятини ривожлантириш, Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясида компьютер-лаборатория синфини жиҳозлаш ҳақида сўз юритилди.
Ўзбекистонлик ҳарбий шифокорлар учун Ҳиндистоннинг тегишли тиббиёт муассасаларида қисқа муддатли амалиётлар ўтказишнинг ташкилий жиҳатларини муҳокама қилинди.
Ахборот-коммуникация технологиялари, киберхавфсизлик ва бошқа йўналишларда ўқув курслари ташкил этиш истиқболларига эътибор қаратилди.Томонлар ўзаро манфаатли бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг