Давлат солиқ қўмитаси soliq.uz сайти фаолиятидаги узилиш ҳақидаги нохолис хабарлар юзасидан маълумот берди
Фото: Daryo
Айни пайтда Давлат солиқ қўмитасининг барча ахборот хизматлари одатдаги тартибда ишламоқда.
Сайтнинг қисқа муддат давомида ишламаслигига сайтда жойлаштирилган сервернинг операцион тизимидаги носозлик сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, сайт ахборот характерига эга бўлиб, фақат очиқ маълумотларни ўз ичига олади ва солиқ тўловчиларни Давлат солиқ қўмитаси структураси ва фаолияти билан таништиришга хизмат қилади.
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиш ҳолатлари кузатилмаган.
Фойдаланувчилардан фақат расмий ва тасдиқланган маълумотларга ишонишларини сўраймиз, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг