Давлат муассасасидан тадбиркор фойдасига 2 млрд сўмга яқин пул ундирилди
Иллюстратив фото
Тадбиркорга давлат муассасаси томонидан тўланмаган ҳақ ундириб берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Пахтаобод тумани адлия бўлимига «Rich mir» масъулияти чекланган жамияти Шаҳрихон тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан вужудга келган ҳақдорликни ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан, «Rich mir» масъулияти чекланган жамияти ишни тўлиқ бажарган бўлишига қарамасдан Шаҳрихон тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан тегишли тўловлар амалга оширилмаган.
Ўрганиш якуни бўйича Бўстон туманлараро иқтисодий судига тадбиркор манфаатини кўзлаб даъво ариза киритилди. Даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, жавобгар Шаҳрихон тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ҳисобидан «Rich mir» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 миллиард 980 миллион 335 минг 703 сўм қарзни ундириб берилиши белгиланди.
Аввалроқ «Telegram» орқали зарарли файлларни тарқатиб фуқароларнинг 1 миллиардга яқин пулларини ўмарган киберфирибгарлар қўлга тушгани ҳақида хабар қилгандик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг