Давлат хизматлари марказида замонавий қулайликлар

06:39 04 Август 2023 Жамият
610 0

Фуқаролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланади тамойили асосида фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказлари халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга ҳаракат қилмоқда. Таъбир жоиз бўлса давлат хизматлари марказлари Янги Ўзбекистоннинг бюрократияга қарши марказлари рольини бажармоқда.

2018 йил 1 январьда фаолият бошлаган пайтда ДХМлар томонидан дастлаб 37 турдаги давлат хизматлари фақат тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган бўлса, бугунги кунга келиб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 300 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Ҳар куни ўртача 70-75 минг фуқароларимиз Давлат хизматлари марказларига ташриф буюришмоқда.

2022 йил давомида 12 млн.га яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, 2023 йилнинг 1 яримида жами 6 432 790 та давлат хизматлари кўрсатилди. 
Маълумот учун: 2018 йил 1 январьда фаолият бошлаган пайтда ДХМлар томонидан дастлаб 37 турдаги давлат хизматлари фақат тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган бўлса, бугунги кунга келиб фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 300 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Ҳар куни ўртача 70-75 минг фуқароларимиз Давлат хизматлари марказларига ташриф буюришмоқда. 

2023 йилнинг 1 яримида 24 та янги давлат ишга туширилди. Шулардан 12 таси Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интрактив давлат хизматлари порталида, қолган 12 таси “Лицензия” ахборот тизимида.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида Андижон вилоятининг Жалақудуқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ҳамда Қашқадарёнинг Кўкдала туманларида замонавий DXM бинолари фойдаланишга топширилди.

Маълумот учун: Бугунги кунда республиканинг 208 та туман (шаҳар) ларидан 184 тасида замонавий Давлат хизматлари марказлари бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ушбу биноларнинг 79 таси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган. Бундан ташқари, фуқароларимизга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида туман (шаҳар) марказларидан 50-100 км. узоқ, тоғли ҳудудларда 138 та филиаллар фаолият йўлга қўйилган. 

Хусусан, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Марказларда “Навбатсиз хизмат масканлари”ни ташкил этишнинг ҳуқуқий асоси белгиланди. Эндиликда ташриф буюрувчиларга қўшимча тўлов эвазига “Навбатсиз хизмат масканлари” учун ажратилган хонага кириб, исталган хизматдан навбатсиз фойдаланиши ҳамда бир вақтнинг ўзида қўшимча қулайликлардан фойдаланиши мумкин, бунда фуқароларга алоҳида ходим томонидан хизмат кўрсатилади.

Шу жумладан, Давлат хизматлари марказларидаги электрон навбат ускуналарида (Q-matic) хизматлардан фойдаланишда тоифаларга ажратган ҳолда навбат олиш имконияти жорий этилмоқда. Ушбу қулайлик фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш вақтини қисқартириш ва оптималлаштириш имконини яратади. Бунда хизматлар “осон”, “ўрта” ҳамда “мураккаб” тоифаларга ажратилиб, навбатларни қисқартириш имконини беради.

Бугунги кунда юқорида келтирилган қулайликлар Чилонзор ва Олмазор туманлари Давлат хизматлари марказларида жорий этилди. 

Маълумот учун: Давлат хизматлари марказлари замонавий IТ ва алоқа ускуналари, фуқаролар учун қулай кутиш майдони, совутиш тизими билан жиҳозланган, шунингдек, марказ ногиронлар аравачалари ва қўшимча инфратузилма ва Брайл шрифтидаги маъ лумотлар билан жиҳозланган. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар учун энг қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилган. ДХМларда электрон навбат тизими, Инфокиоск, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш зонаси, болалар ўйин майдончаси, буфет, мини-кутубхона ва бепул Wи-Фи мавжуд. Давлат хизматларидан, экстритриториал принтсипга мувофиқ, яъни яшаш жойидан қатъи назар олиниши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер