Давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлик бўйича 72 717 та ҳолат аниқланди

11:30 27 Июль 2022 Жамият
721 0

Давлат хизматларини кўрсатишда ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган давлат идораларидан ташқари давлат хизматларини ўз вақтида кўрсатмасдан, фуқароларни сарсон қилаётган, уларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдираётган айрим давлат идоралари ҳам учраб турибди.

Давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида жорий йилнинг 1-ярим йиллиги мобайнида жами 72 717 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

Шундан, 56 059 таси муддат бузилиши, 7 012 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш, 4 522 таси тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатиш, 1 245 таси асоссиз рад этиш, 10 таси ваколатли органнинг қонуний талабини бажармаганлик ҳамда 3 869 таси бошқа турдаги қонун бузилишларни ташкил этади.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 476 та тақдимнома киритилди, 114 та профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда 720 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 496 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, улардан 10 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, шунингдек 720 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер