Давлат хизматини ривожлантиришда Сингапур билан ҳамкорлик қилинади

18:06 15 Август 2022 Сиёсат
571 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Сингапурнинг Ўзбекистондаги элчиси Зулкифли бин Бахарудин билан учрашди.

Учрашув аввалида О.Хасанов Агентлик фаолияти ҳамда яқинда қабул қилинган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг соҳани ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

Элчи З.Бахарудин давлатимиз раҳбари бошчилигида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди.

Учрашувда давлат хизматчилари учун Сингапурнинг олий таълим муассасалари, илмий ва амалий марказларида малака ошириш курсларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди ва ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер