Давлат иштирокидаги корхоналар сони 23,4 фоизга қисқаради

21:39 04 Июнь 2021 Иқтисодиёт
1722 0

Жорий йил 3 июнда давлат иштирокидаги корхоналарни кескин қисқартириш борасидаги яна бир муҳим ҳужжат бўлган Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра 56 та вазирлик ва идоралар томонидан бошқарилаётган жами 593 та давлат иштирокидаги корхоналарнинг:

66 тасини давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этиш;

73 тасини филиал кўринишида қайта ташкил этиш;

454 тасини истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли бўлганлиги сабабли белгиланган тартибда тугатиш белгиланди.

Давактив агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, қарор доирасида Агентлик Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 ноябрга қадар корхоналарда давлат улушини сақлашни танқидий кўриб чиққан ҳолда уларни сотиш, тугатиш ёки қайта ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Шу ўринда, қарор ижросини таъминлаш натижасида, давлат иштирокидаги корхоналар сони 23,4 фоизга қисқаради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер