Давлат дастурлари ижроси ўрганилди

11:42 07 Декабрь 2023 Жамият
157 0

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятининг Сирдарё, Боёвут туманлари ва Янгиер шаҳрида "Ташаббусли бюджет" ва бошқа давлат дастурлари ижроси доирасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи ўрганилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, мазкур ҳудудларда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қиш мавсумида кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, кўмир маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича яратилган механизмни жорий этиш юзасидан амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва ишни такомиллаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, ҳудудларда қиш мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини тайёрлаш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳам ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда ижро этиш муддатлари белгиланди.                       
                                                          
Сўнгра, Республика, вилоят ва туман (шаҳар) ташкилотлари масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди ҳамда биринчи навбатда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер