Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз салқинлашиши кутилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 2-3 август, дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Агентликка кўра, август ойининг биринчи кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 1 август, жума куни кундузи Фарғона водийсида, шунингдек, Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари 32-35 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 38 даражагача бўлади. Бу август ойи боши учун кузатилган иқлим меъёрларидан 1-2 даражага пастдир.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-16 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда шанба ва якшанба кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади. Ҳарорат кечаси 20-23 даража, кундузи 32-35 даража бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг