«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 14 декабрь, шанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 7-12 даража илиқ, баъзи жойларда 15 даражагача илиқ, шимолда 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.
15 декабрь, якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбдан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи 3 даража совуққача пасаяди, шимолда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, 15-16 декабрда айрим жойларда 20-25 метр/секундгача кучайиши мумкин. 15-16 декабрда йўлларда яхмалак кузатилади. Республиканинг айрим жойларига туман тушади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг