“COVID марказ” ходимлари моддий рағбатлантирилади
“Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарор билан, марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар (“COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:
— врач ходимларга – 2,5 млн сўм;
— ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;
— кичик тиббиёт ходимларига – 1 млн сўм;
— бошқа ходимларга – 500 минг сўм.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг