Cўх тумани тиббиёт туризми ривожланган ҳудудга айлантирилади

13:57 18 Май 2022 Жамият
822 0

Фото: ССВ матбуот хизмати

Сўнгги йилларда Сўх туманининг тиббий салоҳиятида ўсиш кузатилмоқда. Бунга тизимни тубдан яхшилаш бўйича қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар, шифо масканларининг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси ошганлиги ва халқимизнинг соғлом ва узоқ умр кечиришига алоҳида эътибор қаратилаётгани сабаб бўлаётир.

Туманга қўшни мамлакатлардан даволаниш учун келаётган беморлар сони кўпаяётганлиги ҳам бунинг далилидир.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳудуддаги тиббиёт туризми йўналишида янги масканларни ташкил этиш бўйича имкониятларни ўрганди.

Ўрганиш жараёнида аҳоли ва қишлоқ фаоллари билан суҳбатлар олиб борилди. Улар билан соҳадаги келгуси режалар бўйича маслаҳатлашилди.

Марказий шифохона ҳовлисидаги бўш жойдан унумли фойдаланиб, замонавий диагностика маркази қуриш, Ҳушёр қишлоғидаги оилавий поликлиника биносида қўшимча 20 ўринли шифохона ташкил этиш ҳамда соғломлаштириш санаторийлари ва оромгоҳларни реконструкция қилиш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, туман марказий шифохонасининг хирургия бўлимини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, фаолиятни сифатли йўлга қўйиш ишлари амалга ошириладиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер