Чустдаги тўртта кичик саноат зонасида 3,5 мингта иш ўрни яратилади

10:31 03 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
778 0

Наманган вилоятида тадбиркорлик соҳаси учун кенг имкониятлар майдони бўлган 70 та кичик саноат зонаси фаолият бошлаши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда улардан 24 тасида ишлар бошлаб юборилган. КСЗларнинг кўпчилиги туманларда ташкил этилмоқда. Кеча Чуст туманида 66 та лойиҳани ўз ичига олган 4 та кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилди.

Уларда жойлаштириладиган умумий қиймати 1 триллион 814 миллиард сўм бўлган лойиҳалар амалда 3,5 мингта иш ўрни яратилиши ҳамда туман иқтисодиёти ривожланиши, экспорт ҳажми ортиши ва аҳоли бандлиги таъминланишига хизмат қилади. «Сабзазор», «Олмос», «Шўркент» ва «Зарафшон» деб номланган ушбу кичик саноат зоналарида қурилиш, тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва мебель саноати йўналишларида истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш кўзда тутилган.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ш. Абдураззоқов лойиҳаларни узоғи билан 6 ой ичида тўла ишга тушириш, уларни ишчи кучлари билан тўлдиришда «темир дафтар», аёллар ва ёшлар дафтарида турган фуқароларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер