Чуст тумани ҳокими ёрдамчиси пора олаётганда ушланди
Фото: Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент
Наманган вилоятининг Чуст туманида фуқарога фермер туман ҳокимининг ёрдамчиси ва унинг шериклари пора билан ушланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ф.А., “R.N.» фермер хўжалиги раҳбари Р.А. ва бошқалар хўжаликнинг «Какликқўрғон» МФЙ ҳудудидаги 5,3 гектар ер майдонини 15 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Н.га боғдорчилик ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 1 500 АҚШ доллари ва 5,6 млн сўмни фуқаролар И.И. ва К.Р. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Манбада айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг