Чубайс нефтни ўлган отга ўхшатди

16:02 20 Май 2020 Дунё
825 0

“Роснано“ бошқаруви раиси Анатлоий Чубайс нефть нархига боғланиб қолишнинг Россия учун стратегия хатарлари ҳақида фикр билдирди.

Унинг Forbes нашрига берган интервьюсида таъкидланишича, ҳозирги иқтисодий ва технологик фаолият тарзи аниқ эскирган.

“Ковбойларнинг бир гапи бор: агар от ўлган бўлса, ундан тушиш керак“, — дея яқин келажакда нефтдан олинадиган даромад истиқболларига изоҳ берган у.

Чубайснинг сўзларига кўра, бир баррель нефтнинг нархи жорий йилда 40 доллардан ҳам ошиши амри маҳол, ҳатто оптимистик прогнозлар ҳам бундай эмас. Шундай экан, хом ашёни сотишдан олинадиган даромад олдингидагидек бўлмайди. Ҳатто нефтдан олинадиган фойда бюджетга кетганидан сўнг ажратиб олинадиган нарх бир баррель учун 42,4 доллар қилиб белгиланган.

Ўз навбатида “Роснано“ раҳбари “нефть игнасидан тушиш“ ҳақида 15 йилдан буён гапирилиб келинаётган бўлса-да, нефть ва газ ҳали ҳамон Россия ЯИМнинг 20 фоизини, бюджетнинг 40 фоизини, экспортнинг 60 фоизини ташкил этишини айтиб, бу ҳолатни танқид қилди.

Чубайс ҳозирги ҳолатни огоҳлик қўнғироғига ўхшатиб, вазият бир ёки уч йил ичида боши берк кўчага кириб қолишини таъкидлаб ўтди.

Унинг фикрича, инновацион иқтисодий тараққиёт Россиянинг инқироздан чиқиб кетишида асосий мезонга айланиши ва давлат мазкур соҳага муносабатини қайта кўриб чиқиши керак.

Бундан олдин РФ молия вазири Антон Силуанов бир баррель нефтнинг ҳозирги айирма нархи(42,4 доллар) реал ҳолатга мос эмаслиги ва уни сезиларли даражада пасайтириш кераклигини айтган эди.

18 май ҳолатига кўра нефть қиймати бутун дунёда иқтисодиёт қайта тикланаётгани, ОПЕК+ битимлари ҳамда омборларнинг тўлиб-тошиб кетиши ҳақидаги хавфсирашлар пасайиши фонида ойлик максимумини янгилади. Масалан, Россиянинг Urals нефть маркасининг бир баррели Европада 30 доллардан ошди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер