Чўмилишда ҳар 10 болага бир нафар қутқарувчи бўлиши керак
Иллюстратив фото
Болаларнинг чўмилишидан олдин пляжни қуйидаги тарзда тайёрлаш зарур:
— пляж акваторияси тубини текшириш;
— гуруҳ чўмилиши учун ажратилган участка чегарасининг қирғоғи четларини рангли қирғоқ байроқчалари ёки яхлит тўсиқ (фаль) билан белгилаш;
— чўмилиш учун ажратилган участка акваторияси чегарасининг бутун периметрини ишора қозиқлари, буйлар, сувда қалқиб турувчи тўсиқлар билан белгилаш;
— тахтачаларга қутқарув воситаларини илиб қўйиш;
— болаларнинг ҳар бир гуруҳига хавфсизлик чоралари бўйича йўл-йўриқлар бериш;
— қутқарувчи пляж акваторияси ташқарасига қайиқда чиқиши ва ундан 2-3 метр масофада туриши керак.
Чўмилиш пайтида ҳар 10 киши ҳисобига бир нафар қутқарувчи сувда чўмилаётган болаларнинг ёнида туриши керак.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг