“Чўл шамшири” халқаро турнирида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги “ЭКСПО” маркази ҳудудига ўрнатилган улкан дошқозонда 1000 литр Наврўз гўжаси тайёрланади. Бу ҳақида мазкур шаҳар маданият ва спорт бошқармаси маълум қилди.
Таомни тайёрлаш маросимини 21 ва 22 март кунлари кузатиш мумкин. Шунингдек, байрам уюштириладиган майдонга қозоқ миллий ўтовлари ўрнатилган. Театр актёрлари томонидан миллий қадриятлар ва урф-одатлар, кулоллар, ҳунармандлар, заргарлар, наматдўзлар томонидан маҳсулотлар намойиш этилади. Кураш, ошиқ отиш, арқон тортиш, армрестлинг ва тош кўтариш мусобақлари ўтказилади. Ўз кучи ва чидамлилигини синовдан ўтказмоқчи бўлганлар “қўй кўтариш” миллий ўйинида иштирок этиши мумкин.
Тадбирнинг яна бир энг ёрқин воқеаси “Чўл шамшири” бўйича ўрта асрлар жанг санъати бўйича халқаро турнир бўлиши кутилаяпти. Эътиборлиси, унда Қозоғистон, Россия, Украина ва Қирғизистон билан биргаликда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг