Чироқчида 33 та объект фойдаланишга топширилди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Чироқчи туманининг Дам қишлоғида жойлашган 5-умумий ўрта таълим мактабида 980 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактабнинг қуввати атиги 320 ўқувчига мўлжалланган, бу кўплаб муаммоларга сабаб бўлиб келаётган эди.
— Жорий йилда тегишли инвестиция дастури асосида мактабимизнинг 120 ўринли эски биноси бузиб ташланиб, ўрнида 550 ўринли, 4 қаватли замонавий бино қурилиши билан бу борадаги муаммоларимиз бутунлай барҳам топди, — дейди мактаб директори Ботир Қобилов. — 9 миллиард 600 миллион сўм эвазига энг замонавий андозалар асосида барпо этилиб, жиҳозланган ушбу бинода дарсларни сифатли ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги шодиёналари арафасида янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилиши нафақат мактаб жамоаси, балки маҳалла аҳли учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди.
Тантанали тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими сўзга чиқиб, чиққанлар томонидан бугун мамлакатимизда ёшларнинг таълим ва тарбиясига қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Қишлоқ аҳлини янги мактаб билан қутлади.

Шу куни туманда яна кўплаб мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, хусусий ўқув марказлари, тиббиёт муассасалари, саноат корхоналари, йирик савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларининг янги бинолари, умумий ҳисобда 33 та янги объект фойдаланишга топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг