Чирчиқда бир қатор маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди
Шаҳардаги “Дўстлик”, “Камалак”, А.Темур, “Кимёгар” ҳамда “Чинор” МФЙ замонавий талаблар асосида бунёд этилиб, аҳоли фойдаланиши учун топширилди.
Мазкур маҳаллалар йиллар давомида ўз биносига эга бўлмаган. Эндиликда, хотин-қизлар фаоли, участка нозири, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари ёнма-ён жойлашган ҳолда, фаолият олиб бориши учун барча қулайликлар яратилди.
Маҳаллаларнинг очилиш маросимларида кенг жамоатчилик иштирок этди, Нуронийлар томонидан бу каби хайрли ишлар учун миннатдорчиликлар билдирилди. Қўллар дуога очилиб, юртга омонлик тиладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг