Чирчиқда 27 ёшли йигит ўзини кўп қаватли уйдан пастга ташлаб вафот этди

11:03 11 Июль 2023 Жамият
693 0

2023 йил 9 июль куни соат 09:20 ларда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида туғилиб, Чирчиқ шаҳар Конструкторчилар даҳасидаги 9-уйда ота-онаси ва синглиси билан бирга яшаган 26 ёшли Д.Р. шу уйнинг 8-қаватидан ўзини ташлаб юборди ва олган тан жароҳати натижасида вафот этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум сўнгги 5 йил давомида оила аъзолари билан биргаликда Россияда ишлаб келиб, шу йилнинг май ойи бошида Ўзбекистонга қайтган. Вақтинча ишсиз бўлиб, Бўстонлиқ туманида оиласига тегишли дала ҳовлида қурилиш ишлари билан банд бўлган.

Отасининг сўзларига кўра, йигитда 2023 йилнинг мартидан бери руҳий бузилиш кузатилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер