“China Southern Airlines” авиакомпанияси Урумчи – Самарқанд авиақатновини очмоқда
2023 йил 9 август куни Транспорт вазирлигида “China Southern Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди ва унинг доирасида Урумчи – Самарқанд янги йўналишини очиш, “Uzbekistan Airways” АЖ билан “kod-sher” тижорат шартномаси бўйича рейсларни амалга ошириш ва Пекин-Тошкент йўналишида частоталарни ҳафтасига 4 мартагача ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек Транспорт вазирлиги вакиллари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мавжуд квоталар ва жорий йилнинг октябрь ойида Пекин шаҳрида икки мамлакат авиация ҳокимияти ўртасида музокаралар ўтказилишини муҳокама қилдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг