Чимёнда «КамАЗ» сойга тушиб кетиши натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди

09:49 27 Июль 2018 Жамият
1626 0
Иллюстратив фото: ИИВ

25 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси  хабар берди.

Қайд қилинишича, шу туманда яшаган Б.Д. «КамАЗ» русумли юк машинасини «Чимён» МФЙда жойлашган арчазор тоғдан пастга ҳайдаб тушаётганида бошқарувни уддалай олмай, сойга тушиб кетди.

Ҳодиса оқибатида автомобилнинг кабина қисмида ёнғин келиб чиқди. Б.Д. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер