Чимбойнинг бир асрлик гужумлари

12:28 17 Июль 2020 Жамият
2333 0

Чимбой тумани «Гужум», «Бахтли», «Қостерек» овул фуқаролар йиғинлари ҳудудида юз ёшдан ошган 8 туп гужум дарахтлари борлиги аниқланди. Ушбу ноёб дарахтлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 43-сонли қарори талабларини таъминлаш мақсадида ўтказган тадбири пайтида эътироф этилди.
 

— Аждодлар «Гужумдек униб-ўсгин» деган гапни бежиз айтишмаган, —дейди Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ходимаси Улбосин Мирзаназарова. — Чунки гужум узоқ умр кўрадиган дарахтдир. Мутахасcисларнинг фикрича, у қум кўчишининг олдини олиш, шамол йўлини тўсиш, тупроқни эрозиядан асраш, қолаверса иқлимни мўътадиллаштириш хусусиятларига эга. Айниқса, ёз жазирамасида қуюқ сояси танга роҳат беради.

Таъкидлаш керакки, давлат назоратига олинган 8 туп гужумга маҳаллий аҳоли «Миллий табиат эсдалиги» деб ном берди.

Ҳидоят АҲМEДОВ,
"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер