Чилонзорда "Спарк" дан гиёҳванд модда топилди

17:08 28 Октябр 2019 Жамият
875 0

25 октябрь куни тахминан соат 17.40 да Чилонзор туманидаги ЙПХ постида "Спарк" русумли автомобиль тўхтатилди. Салон текширилганда орқа ўриндиқдан 30 ёшли Баҳодир Т.га тегишли бўлган 50,52 гр. марихуана топилди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.

Ушбу факт асосида ЎЗбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси ("Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар") бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер