Чили савдо-сотиқда пластик пакетлардан бутунлай воз кечди
Чили савдо-сотиқда ишларида пластик пакетлардан бутунлай воз кечди, бунга эса икки йил талаб этилди.
Бу ҳақда мамлакатнинг атроф-муҳит вазири Каролина Шмидт маълум қилди.
Унинг эслатишича, мамлакатда пластик пакетлардан воз кечиш 2018 йилнинг 3 августидан бошланган. Бугунги кунда эса ушбу жараён энг сўнгги босқич - кичик ва ўрта дўконларда пластик пакетларга тақиқ қўйиш билан якунланган.
Қайд этилишича, эндиликда сотилган ҳар бир пакет учун дўконлар 250 минг песогача - тахминан 330 долларгача жарима тўлашлари мумкин.
Аввалроқ мамлакат бўйлаб жойлашган супермаркетларда пластик пакетлардан фойдаланиш тўхтатилган, бунинг натижаси ўлароқ ушбу маҳсулотларнинг 5 миллион донаси сотилишининг олдини олишга муваффақ бўлинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг