Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув
2023 йилнинг 11 декабрь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Элчи Любомир Фреборт Ўзбекистонда кузатилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотларни диққат билан кузатиб боришини билдириб, Ўзбекистон - Чехия муносабатларини янада жадаллаштиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини билдирди.
Учрашувда томонлар “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ва долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, келгусида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг