Ченду-2021: талаба спортчиларимиз Универсиада ўйинларида 14 та медал қўлга киритишди. Бу янги рекорд
Кеча Хитойнинг Ченду шаҳрида талаба спорчтилар ўртасида ўтказилган навбатдаги ёзги Универсиада ўйинлари ўз якунига етди.
Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон делегацияси яна бир бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу медални саблячи қизларимиз жамоавий дастурда қўлга киритишди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Универсиада ўйинларини 8 та кумуш ва 6 та бронза медали билан якунлади.
Таъкидлаш керак, шу пайтгача ўзбекистонлик талаба спортчилар Универсиада ўйинларида бу қадар кўп медалга эга чиқишмаган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг