"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти раҳбари вафот этди
"Чегара билмас мухбирлар" (RSF) ташкилоти раҳбари Кристоф Делуар 53 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ташкилот ўз веб-сайтида хабар қилинди.
У қамоққа олинган журналистларни озод қилиш ва бутун дунё бўйлаб таҳдид остида бўлган мухбирларга бошпана бериш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатлари билан машҳур эди. Делуарнинг ўлими бутун дунё бўйлаб матбуот эркинлиги фаоллари томонидан қайғу билан қабул қилинди.
Делуар россиялик журналист Марина Овсианниковага 2022 йилда Украинадаги урушни жонли эфирда қоралаганидан сўнг Россиядан қочиб кетишига ёрдам беришда муҳим рол ўйнаган эди.
У 1971 йил 22 майда Бургундиянинг Парай-ле-Мониал шаҳрида туғилган. "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти раҳбарлигига келгунга қадар таниқли француз журналистика мактаби CFJ’ни бошқарган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг