Чартер рейсларни ташкил этишда очиқлик ва шаффофлик таъминланади

17:16 25 Май 2020 Жамият
915 0

Сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш учун ташкил қилинаётган чартер рейслари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. “Биз ижтимоий тармоқларда ватандошларимиз ва блогерларнинг ўзбекистонликларни Ватанимизга қайтариш жараёни ва натижаларидан норози бўлиб билдирган шарҳлари ва видеолавҳаларини кузатиб бормоқдамиз“ дейилади ТИВ хабарида.

Қайд этилишича, ушбу масалада очиқлик ва шаффофлик тамойилларини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси қатор жамоат арбоблари ва блогерларни таклиф қилиб, биргаликда дипломатик миссиялар тузган рўйхатларга киритилган фуқаролар орасидан бўлажак чартер рейслари фуқаролари рўйхатини шакллантириш ташаббуси билан чиқди. Хусусан, 2020 йилнинг 22 ва 23 май кунлари ўтказилган муҳокамаларда Элчихонага ёрдам бериш таклифи билан чиққан блогер Умид Муйдинов ва шифокор реаниматолог-анестезиолог Зулфиябегим Сухина иштирок этди.

"Бизни асоссиз равишда ахборотни яшириш ва ёпиқликда айбловчи мурожаатларнинг олдини олиш мақсадида, кейинги чартер рейсларини ташкиллаштиришда ушбу амалиётни давом эттирамиз" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер