Дунё
"Кеча АҚШда COVID-19 билан боғлиқ 47 мингдан зиёд ҳолат ва 600 киши ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинди. Бу беморлар мана шундай оғир синовдан ўтаётгани кишини қайғуга солади. Умид қиламанки, улар ҳам худди президент каби "энг яхши" даволанишдан баҳраманд бўлишади", —...
09:22 05 Октябр 2020БМТ ахборот маркази маълумотига кўра, “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги IFADнинг кредитга лаёқатлилигини барқарор (АА+) деб баҳолаган. Ушбу баҳо IFADнинг дунё бўйлаб қишлоқ хўжалиги тармоқларида иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш жараёнига кўпроқ инвестиция маблағларини жалб қилиш имконини яратади.
13:43 04 Октябр 2020Бугунги маълумотларга кўра, жаҳон бўйича коронавирусга чалинганлар сони 35 млн.дан ошди, деб ёзади Worldometers. Шулардан 316 мингдан зиёди ўтган суткада қайд қилинди.
11:50 04 Октябр 2020Бугун Қирғизистонда Жогорку Кенешига 120 депутат сайланади. Улар 16 та партия вакилларидан бўлади. Бу ҳақда «Кабар» манбаси хабар берди.
09:40 04 Октябр 2020АҚШ конгресси сенатининг миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Рон Жонсон охирги икки кунда коронавирусга чалинган учинчи сенатор бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
09:25 04 Октябр 2020Мамлакат ички ишлар вазирлигининг фуқаро муҳофазаси масалалари бўйича директори Жереми Круншаннинг маълум қилишича, табиий офат оқибатида 20 киши ҳаётдан кўз юмган, камида саккиз киши бедарак йўқолган.
17:16 03 Октябр 2020Ўзини ўзи даволаш коронавирус билан касалланганларнинг асосий хатоси саналади. Бу ҳақда Н.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот марказининг латент инфекциялар микробиологияси бўлими бошлиғи Виктор Зуев НСН эфирида маълум қилди, деб ёзади Спутник.
16:51 03 Октябр 2020Янги типдаги коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида Европа Иттифоқи меҳнат бозоридаги вазият тобора кескинлашмоқда. Бу ҳақда Евроньюс хабар берди.
16:02 03 Октябр 2020Шотландиянинг Буюк Британия парламенти қуйи палатасидаги вакили Маргарет Ферриер мажлислардан бирига коронавирусга чалинган ҳолда келган. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
15:50 03 Октябр 2020Хитойдаги логистика омборхоналаридан бирида 4000 та қутида ит, мушук, қуён ва бошқа уй ҳайвонларининг жасадлари топилди. Бу ҳақда South China Morning Post манбаси хабар берди.
15:12 03 Октябр 2020