Францияда сув тошқинлари йигирма кишини ҳаётдан олиб кетди
Францияда сурункали ёмғирлар ва кучли шамол сув тошқинларини келтириб чиқарди. Бу ҳақда Евроньюс хабар берди.
Мамлакат ички ишлар вазирлигининг фуқаро муҳофазаси масалалари бўйича директори Жереми Круншаннинг маълум қилишича, табиий офат оқибатида 20 киши ҳаётдан кўз юмган, камида саккиз киши бедарак йўқолган.
Ноқулай об-ҳаво шароитидан, айниқса, мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Бретан ҳамда жануби-шарқидаги Алп қирғоқбўйлари ҳудудлари жиддий зарар кўрган. Жойларда қутқарувчилар иш олиб боряпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг