Хитойда 4000 қутига жойланган уй ҳайвони нобуд бўлди
Хитойдаги логистика омборхоналаридан бирида 4000 та қутида ит, мушук, қуён ва бошқа уй ҳайвонларининг жасадлари топилди. Бу ҳақда South China Morning Post манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, юкларнинг бир ҳафталик ушланиб қолиши оқибатида жониворлар нобуд бўлган. Бор-йўғи мингдан ортиқ ҳайвоннинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Пандемия туфайли электрон савдо янада жадал ривожланмоқда. Ҳозир одамлар интернет орқали ҳатто уй ҳайвонларини ҳам сотиб олишмоқда. Онлайн савдода ҳайвонларни сотиб олишга тақиқ қўйилмагани эса юқоридаги ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Чунки курьерлик компаниялари томонидан жониворлар кўпинча хавфсиз бўлмаган шароитларда ташилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг