Бугун Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

09:40 04 Октябр 2020 Дунё
1041 0

Бугун Қирғизистонда Жогорку Кенешига 120 депутат сайланади. Улар 16 та партия вакилларидан бўлади. Бу ҳақда «Кабар» манбаси хабар берди.

3 октябрь куни мамлакатда сукунат куни деб эълон қилинди. Сайловчилар номзодлар дастурини муҳокама қилиш ва танловини белгилаб олишлари учун номзодларнинг сайловолди ташвиқотлари тақиқланди.

Маълумотларга кўра, сайловларда 3 млн. 523 минг 554 сайловчи рўйхатдан ўтган. ТИВ линияси бўйича 32 минг 602 киши овоз беради. Ҳаммаси бўлиб 2474 сайлов участкаси фаолият юритмоқда.

Сайловларда 18 ёшга етган ҳамда биометрик маълумотларини тақдим этган фуқароларгина қатнаша олади. Сайловчи паспорти(ID-card ёки умумфуқаролик паспорти) мавжуд бўлганда, пропискаси бўйича сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

Қирғизистон президентининг бир палатали парламентга сайловлар тўғрисидаги фармони шу йил 3 июль куни қабул қилинган эди. Депутатлар партия рўйхати бўйича 5 йил муддатга сайланади. Парламентнинг ҳозирги таркиби 2015 йил 4 октябрь куни олтита партиядан сайланган депутатлар ҳисобига шакллантирилган эди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер