Дунё

Юк машинаси мотам маросимида қатнашаётганларни босиб кетди. Қурбонлар кўп

Хитойнинг Хеньан провинциясида юк машинаси мотам маросимида иштирок этаётганларни босиб кетган. Оқибатда 9 киши ҳаётдан кўз юмди, 4 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ХХР жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги транспорт бошқармаси маълумотига таяниб ТАСС хабар берди.

14:47 20 Ноябрь 2020
Франция ва Россияда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 2 миллиондан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 55 миллион 928 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 1 миллион 344 мингдан зиёд киши вафот этган. Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 56 миллион 898 мингдан ортиқ...

11:39 20 Ноябрь 2020
АҚШ қўшинларининг бир қисмини Ироқ ва Афғонистондан олиб чиқмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги қўшинларнинг бир қисми Ироқ ва Афғонистондан олиб чиқилишини эълон қилди.

20:24 19 Ноябрь 2020
Токио марказида қурилаётган осмонўпар бино ёниб кетди

Токио марказида қурилаётган осмонўпар бинода ёнғин содир бўлди.

20:22 19 Ноябрь 2020
Германияда "аср ўғирлиги" содир бўлди

Германиянинг Дрезден шаҳрида Европанинг энг йирик "Яшил Гумбаз" номли қадимий заргарлик буюмлари коллекциясидан миллиард евро қийматидаги заргарлик буюмларини ўғирлашда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди.

20:17 19 Ноябрь 2020
Олимлар CОVID-19ни олдини олишнинг янги ва кутилмаган йўлини топишди

Кардифф университети олимлари тадқиқот ўтказишди ва унинг якунида оғиз чайиш воситаларидан фойдаланиш турли хил бактериялар ҳамда вируслар, шу жумладан, коронавирус инфекциясининг янги турини юқтириб олиш хавфини камайтиради деган хулосага келишди.

16:41 19 Ноябрь 2020
Ҳиндистонда микроавтобус ҳамда юк машинаси тўқнашди: қурбонлар бор

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида микроавтобус ҳамда юк машинасининг тўқнашуви натижасида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳат олди.

16:36 19 Ноябрь 2020
Дунё бўйлаб ҳар йили 6 миллионга яқин инсон тамакининг зарарли таъсиридан вафот этади

Халқаро чекишдан воз кечиш куни ҳар йили ноябрь ойининг учинчи пайшанбасида нишонланади. Бу йил ушбу сана бугун – 19 ноябрга тўғри келди.

12:29 19 Ноябрь 2020
ЖССТ бачадон бўйни саратонига қарши курашиш стратегиясини тақдим этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегиясини тақдим этди. Таклиф этилган тавсияларни амалга ошириш асрнинг ўрталарига келиб касалланишни 40 фоизга камайтиришга ва 5 миллион ўлимнинг олдини олишга имкон беради

17:45 18 Ноябрь 2020
2021 йил АҚШда бобурийлар тарихи ва маданий меросига бағишланган кўргазма ташкил этилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Смитсон Осиё санъати миллий музейи Фрир ва Саклер санъат галереялари директорининг катта ўринбосари Масуме Фарҳод билан видеоконференсалоқа шаклида мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

14:14 18 Ноябрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер