Дунё

Facebook 7 миллион евро жаримага тортилди

Италияда Facebook фойдаланувчилар маълумотларидан фойдалангани учун 7 миллион евро миқдорида жаримага тортилди. Бунга компаниянинг 2018 йилда фойдаланувчилар маълумотларидан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисидаги буйруққа амал қилмагани сабаб бўлган. Бу ҳақда “La Repubblica” хабар бермоқда.

17:36 19 Февраль 2021
Финляндияда коронавирусга тест топшириш ва эмлашдан бош тортганлар қамоқ жазосига маҳкум этилади

Финляндия ҳукумати COVID-19га тест топшириш ва эмлашдан бош тортганлик учун жарима ёки уч ойгача қамоқ жазосини жорий қилмоқда. Бу ҳақда РИA нашри хабар бермоқда.

17:18 19 Февраль 2021
Нью-Йоркда коронавирусга қарши эмлашдан сўнг 23 киши вафот этди

AҚШ расмийлари Нью-Йорк штатида коронавирусга қарши эмлашдан кейин вафот этган 23 кишининг ўлими сабабини ўрганмоқда. 

15:33 19 Февраль 2021
Ашхободда «Тошкент» боғи барпо этилади

Туркманистон пойтахтида барпо этиладиган янги «Тошкент» истироҳат боғи ўзбек ва туркман халқларининг кўп асрлик дўстлиги ва яхши қўшничилик тарихидаги яна бир муҳим воқеага айланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

20:14 18 Февраль 2021
AҚШда совуқ ҳаво сабаб 21 киши вафот этди

Кучли совуқ об-ҳаво мамлакатда бошланиши керак бўлган коронавирусга қарши эмлаш ишларига тўсқинлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, об-ҳаво совуқлиги туфайли вакцина етказиб бериш кечикиши мумкин.

17:35 18 Февраль 2021
Финляндияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

Финляндияда Fin-796H деб номланган коронавирус штамми аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий "Yle" телекомпанияси хабар бермоқда.

17:04 18 Февраль 2021
Жефф Безос яна дунёдаги энг бой одамга айланди

Bloomberg томонидан ҳисоблаб чиқилган Bloomberg Billionaires Indexъга кўра, Amazon асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турган SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маскни ортда қолдирди.

16:54 18 Февраль 2021
Янги йил таътили кунлари Вьетнамда 94 киши ҳалок бўлди

Вьетнамда Янги йил Ой тақвими бўйича нишонланади. Байрам кунлари йўллардаги бахтсиз ҳодисалар сабабли 94 киши ҳалок бўлди. Яна 98 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий қўмитаси хабар берди.

16:39 18 Февраль 2021
Британияда илмий тажриба учун 90га яқин соғлом одамга коронавирус атайлаб юқтирилади

Британиянинг Клиник тадқиқотлар бўйича этика қўмитаси соғлом одамларга коронавирус юқтириш илмий тажрибасини маъқуллади. Изоҳланишича, тажриба вируснинг инсон танасидаги таъсирини ўрганишга имкон беради. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

16:34 18 Февраль 2021
Дунёда коронавирус юқтирганлар 110 миллион нафарга яқинлашди

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекциясидан 8 минг нафардан ортиқ бемор вафот этди.

11:44 18 Февраль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер