AҚШда совуқ ҳаво сабаб 21 киши вафот этди

17:35 18 Февраль 2021 Дунё
1101 0

Кучли совуқ об-ҳаво мамлакатда бошланиши керак бўлган коронавирусга қарши эмлаш ишларига тўсқинлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, об-ҳаво совуқлиги туфайли вакцина етказиб бериш кечикиши мумкин.

AҚШдаги қишки бўронлар сабабли миллионлаб одамлар электр энергиясисиз қолди, 21 киши вафот этди.

Камдан-кам кузатиладиган совуқ об-ҳаво натижасида электр энергия тизими ишдан чиқди, дўконлар ёпилди, парвозлар бекор қилинди.

Бўрон туфайли пайдо бўлган торнадо Шимолий Каролинадаги шаҳарни вайрон қилиши натижасида уч киши вафот этди, 10 киши яраланди. Тўрт киши Хьюстон ҳудудида уйни иситиш чоғида чиққан ёнғинда вафот этди.

Шунингдек, Теннесси, Кентукки ва Луизиана штатларида ҳам ўлим қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер