Финляндияда коронавируснинг янги штамми аниқланди
Финляндияда Fin-796H деб номланган коронавирус штамми аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий "Yle" телекомпанияси хабар бермоқда.
Шифокорларнинг фикрига кўра, инфекциянинг янги турида вируснинг «британ» ва «Жанубий Aфрика» штамми мутациялари мавжуд.
Мутация Финляндия ташқарисида ривожланган бўлиши ҳам мумкин. «Ушбу штамм фақат бир беморда қайд этилган, шунинг учун унинг юқумлилиги ва тарқалиш эҳтимоли ҳамда вакциналарга чидамлилиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас», дейди Vita Laboratoriot доценти Тару Мери.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг