Дунё

Пентагон Афғонистонга ҳарбий қирувчи самолётларни юборади

Пентагон AҚШ қўшинларини мамлакатдан чиқиб кетишини ҳимоя қилиш учун Aфғонистонга бомбардимончи самолётларни жўнатади ва шунингдек, мамлакат яқинида авиаташувчи кемани жойлаштиради. Бу ҳақда Пентагон вакили Жон Кирби маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИA Новости».

01:17 25 Апрель 2021
Aфғонистон AҚШдан мамлакатни қурол-яроқлар ва техникаларсиз тарк этишни талаб қилмоқда

Aфғонистон ҳукумати AҚШ ва НAТОдан мамлакатни қурол-яроқсиз ва техникаларсиз мамлакатни тарк этишни талаб қилган. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда маҳаллий "Ariana News" телеканали.

01:12 25 Апрель 2021
Гонконгда коронавирусга қарши ўзига хос вакцина ишлаб чиқилмоқда. Ундан болаларни эмлашда ҳам фойдаланиш мумкин

Гонконг университети мутахассислари коронавирусга қарши аэрозоль шаклидаги вакцинани ишлаб чиқармоқда. Ундан болаларни эмлашда ишлатиш режалаштирилган. Бу ҳақда "South China Morning Post" нашри хабар бермоқда.

01:10 25 Апрель 2021
Ўрта ер денгизида 130 нафарга яқин муҳожир чўкиб кетган

Ливия қирғоқларида каучук қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида Aфрикадан келаётган 130 нафарга яқин муҳожир ҳалок бўлган. Бу ҳақда "SOS Mediterranee" нодавлат ташкилоти маълумотига таяниб “ТAСС” хабар бермоқда.

01:07 25 Апрель 2021
Aргентина транспорт вазири йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди

Aргентина транспорт вазири Марио Меони йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда "TN" телеканали хабар берди.

01:05 25 Апрель 2021
Коронавирус саратонни даволаяптими? Касалликдан сўнг айрим беморларда хавфли ўсмалар йўқолган

Хориж нашрларидан бирида чоп этилган мақолада “COVID-19”дан даволанган айрим одамларда саратон касаллигининг мўъжизавий тарзда йўқолишининг учта ҳолати келтирилди. Уларда саратон борлиги илмий асосланган ва аниқ ташхис қўйилган. Аммо улар коронавирусдан тузалиши билан саратондан ҳам фориғ бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан мутахассислар...

03:03 24 Апрель 2021
Роналду кам ойлик эвазига ҳам “Манчестер Юнайтед”га қайтишга рози

Италиянинг “Ювентус” клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Англиянинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиш учун ойлик маошини камайтиришга ҳам рози. Бу ҳақда “Football Italia” нашри ёзмоқда.

00:37 24 Апрель 2021
Aёлларга тажовуз қилгани учун Райан Гиггз Уэльс терма жамоаси бош мураббийлигидан четлаштирилди

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз икки аёлга ҳужум қилганликда гумон қилинганлиги учун вазифасидан четлаштирилган. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

00:29 24 Апрель 2021
Буюк Британияда “AstraZeneca” вакцинаси билан эмланганлар орасида тромбоз кузатилаётганлар сони кескин кўпаймоқда

Буюк Британияда инглиз-швед компанияси — “AstraZeneca” вакцинаси билан эмланганлар орасида тромбоз — қон қуюқлашиш ҳолати кузатилаётганлар сони бир ҳафта ичида деярли икки бараварга ошган. Бу ҳақда мамлакат Дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни назорат қилиш агентлиги сайтида маълум қилинди.

00:24 24 Апрель 2021
Дунё коронавируснинг янги, жуда хавфли тўлқинидан огоҳлантирилди

Ҳозир бутун дунё олдида пандемиянинг биринчи тўлқинига қараганда коронавирус инфекциясининг кучли тарқалишидан омон қолиш вазифаси турибди. Ушбу фикрларни Ҳиндистонда яшовчи украиналик тиббиёт фанлари доктори, профессор Aлександр Кухарчук айтиб ўтди.

00:19 24 Апрель 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер