Пентагон Афғонистонга ҳарбий қирувчи самолётларни юборади

01:17 25 Апрель 2021 Дунё
1499 0

Пентагон AҚШ қўшинларини мамлакатдан чиқиб кетишини ҳимоя қилиш учун Aфғонистонга бомбардимончи самолётларни жўнатади ва шунингдек, мамлакат яқинида авиаташувчи кемани жойлаштиради. Бу ҳақда Пентагон вакили Жон Кирби маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИA Новости».

Кирбининг сўзларига кўра, «Эйзенхауэр» авиаташувчи кемаси маълум вақт давомида Марказий қўмондонлик зонасида қолади ва минтақага қўшимча стратегик бомбардимончилар юборилади. Ушбу ҳаракатлар AҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин томонидан маъқулланган.

Пентагон вакили Aфғонистонга аллақачон иккита «В-52» бомбардимончи самолёти этиб келганини қўшимча қилди. Бундан ташқари, қуруқликдаги қўшинлар ва ёрдамчилар сони ҳам кўпайиши мумкин.

Кирбининг таъкидлашича, бу нафақат қўшинларнинг ҳимояси, балки логистика билан ҳам боғлиқ.

Жорий йилнинг 14 апрель куни AҚШ президенти Жо Байден AҚШ қўшинларининг Aфғонистондан чиқарилиши 1 майдан 11 сентабрга қадар давом этишини маълум қилди.

У бу қарорни AҚШ ва Европа давлатларининг ҳарбий кучлари барқарор афғон ҳукуматини ярата олмайди ва сақлаб тура олмаслиги билан изоҳлади. Кейин қолган НAТО мамлакатлари ҳам ушбу давлатдан ўз қўшинларини олиб чиқишга қарор қилди.

Олдинроқ, Aфғонистон ҳукумати AҚШ ва НAТОдан мамлакатни қурол-яроқсиз ва техникаларсиз мамлакатни тарк этишни талаб қилгани ҳақида хабар бергандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер