Ўрта ер денгизида 130 нафарга яқин муҳожир чўкиб кетган

01:07 25 Апрель 2021 Дунё
1686 0

Ливия қирғоқларида каучук қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида Aфрикадан келаётган 130 нафарга яқин муҳожир ҳалок бўлган. Бу ҳақда "SOS Mediterranee" нодавлат ташкилоти маълумотига таяниб “ТAСС” хабар бермоқда.

«Бир неча соатлик қидирувдан сўнг, бизнинг энг ёмон ҳадигимиз ҳақиқатга айланди. Воқеа жойига келганимизда тирик қолган одамни топмадик», дейилади ташкилот хабарида.

Қутқарув операцияси ёмон об-ҳаво шароити билан мураккаб кечган. Қидирув зонасида тўлқинлар олти метргача кўтарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер