Дунё коронавируснинг янги, жуда хавфли тўлқинидан огоҳлантирилди

00:19 24 Апрель 2021 Дунё
2666 0

Ҳозир бутун дунё олдида пандемиянинг биринчи тўлқинига қараганда коронавирус инфекциясининг  янада кучли тарқалишидан омон қолиш вазифаси турибди. Ушбу фикрларни Ҳиндистонда яшовчи украиналик тиббиёт фанлари доктори, профессор Aлександр Кухарчук айтиб ўтди.

Пандемия бошланганидан бери Кухарчук фаол равишда "COVID-19" ни даволашни ўрганиб, уни такомиллаштириш борасида изланишлар олиб бормоқда.

"Биз (қайси давлатда бўлишимиздан қатъи назар) коронавирус инфекциясининг шундай авж олиш арафасида турибмизки, пандемиянинг биринчи тўлқини, унинг олдига" гул"га ўхшайди!", дейди Кахарчук.

Профессорнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ҳиндистондаги касалхоналар босимга дош беролмаяпти, кўплаб клиникаларда оғир касалларни кислород билан таъминлаш муаммоси мавжуд.

Шунингдек, у коронавируснинг Буюк Британия штамми жуда қисқа вақт ичида уч марта тезроқ тарқалаётганини ва икки баравар кўпроқ пневмонияга сабаб бўлаётганини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер