Дунё

Россия ТИВ раҳбари Путин ва Байден учрашувига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълум қилди

Москва Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Жо Байденнинг учрашуви устида ишламоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Аргументы и Факты» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

15:54 24 Май 2021
Ҳиндистоннинг чегара штатига Мьянмадан 15000 дан ортиқ одам бошпана излаб келган

Ҳиндистонда бошпана излаб Мьянмадан келганлар сони 15 минг нафардан ошган. Ҳиндистон ҳукумати расмийсига кўра, бу давлат тўнтаришидан кейин Мьянма бошланган қарама қаршиликлар билан боғлиқ.

14:38 24 Май 2021
Ҳиндистон 5G ривожлантиришда ўз йўналишини танламоқда

Май ойи бошида Ҳиндистон мобил алоқа операторларига "Ericsson“, ”Nokia, "Samsung“ ва ”C-DOT" ускуналари билан 5G синовларини амалга оширишга рухсат беришини эълон қилди. Ушбу баёнот "Huawei" ва бошқа Хитой ускуналари ишлаб чиқарувчиларига тегишли бўлмади. Уларга ускуналарни тўғридан-тўғри етказиб бериш тақиқланмаган, аммо...

14:21 24 Май 2021
АҚШ дунё мамлакатларининг эҳтиёжига қараб глобал миқёсда 80 миллион доза вакцина тарқатади

Америка Қўшма Штатлари бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратиб, 60 миллион дозали AstraZenecaга қўшимча равишда ўз захирасидан 20 миллион доза вакцинани бошқа мамлакатларга юборади, деди президент Жо Байденнинг глобал пандемияга қарши кураш бўйича вакили чоршанба куни.

20:57 23 Май 2021
Буюк Британияда коронавирус яна бир ғайриоддий штамми аниқланди. Айрим давлатлар бу давлат билан алоқани чекламоқда

Буюк Британиянинг Йоркшир графлиги олимлари коронавируснинг ғайриоддий ген бирикмасига эга штаммини аниқлашди. У ўзида уч карра мутациясини бирлаштирган, дейилади "The Daily Mail" нашри хабарида.

18:38 22 Май 2021
Хитойда иккита жуда кучли зилзила содир бўлди. Кўплаб одамлар қурбон бўлган

Хитойнинг турли қисмларида содир бўлган иккита кучли зилзила оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар тан жароҳати олган.

17:15 22 Май 2021
Аёллар ва болаларнинг ўлимига сабаб бўладиган АҚШ бомбалари Исроилга сотилиши мумкин эмас — демократлар Байден қарорига қарши чиқди

АҚШ Конгресси демократ сенаторлари АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг Исроилга 735 миллион долларга қурол сотилишини тақиқламоқчи.

20:24 21 Май 2021
Охирги суткада дунё бўйича коронавирусдан 13 минг нафардан ортиқ инсон вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 164 миллион 523 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 412 мингдан зиёд киши вафот этган (20.05.2021 йил Европа вақти билан соат 18:46 ҳолатига кўра).

19:54 21 Май 2021
Собиқ полициячи ўнлаб аёлларни ўлдириб, ўз ҳовлисига кўмиб келган

Сальвадорда собиқ полициячи ўнлаб аёлларни ўлдириб, уларнинг жасадларини ўз ҳовлисига кўмиб келгани маълум бўлди.

18:31 21 Май 2021
Исроил ва Фаластин ўртасида сулҳ тузиш учун музокаралар бошланган — ОАВ

Ғазо секторида вазиятни барқарорлаштириш учун Исроил ва Фаластин ўртасида сулҳ бугун, 21 май куни эрта тонгда бошланган бўлиши мумкин.

14:57 21 Май 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер