Исроил ва Фаластин ўртасида сулҳ тузиш учун музокаралар бошланган — ОАВ
Фото: AP
Ғазо секторида вазиятни барқарорлаштириш учун Исроил ва Фаластин ўртасида сулҳ бугун, 21 май куни эрта тонгда бошланган бўлиши мумкин.
Бу ҳақда ТАСС Мисрдаги можарони ҳал қилишда воситачи вазифасини бажараётган дипломатик манбага таяниб хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, бунинг учун ҳар иккала томон — Исроил ва Фаластин томонидан ушбу ташаббуснинг маъқулланиши керак.
Аввалроқ, Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий операцияни тўхтатмоқчи эканлиги маълум бўлди.
Ўз навбатида, Фаластин ҳаракати сиёсий бюроси раҳбарининг ўринбосари Мусо Абу Марзук Фаластиннинг «ХАМАС» ҳаракати билан сулҳ тузиш учун Исроил араб оилаларини чиқариб юбориш амалиётини тўхтатиши, Ал-Ақса масжидини тарк этиши ва Ғазо секторига ҳаводан берилаётган зарбаларни тўхтатиши керак.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг