Аёллар ва болаларнинг ўлимига сабаб бўладиган АҚШ бомбалари Исроилга сотилиши мумкин эмас — демократлар Байден қарорига қарши чиқди

20:24 21 Май 2021 Дунё
1288 0

АҚШ Конгресси демократ сенаторлари АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг Исроилга 735 миллион долларга қурол сотилишини тақиқламоқчи.

Шу мазмундаги қарор АҚШ Конгрессига сенатор Берни Сандерс томонидан юборилган, дея хабар берди «АВС» телеканали.

Ушбу ҳужжатни демократлари Александрия Окасио-Кортез, Марк Покан ва Рашида Тлаиб ҳам қўллаб-қувватлаган.

Сандерснинг сўзларига кўра, Ғазо секторида вайроналар ва аёллар ҳамда болаларнинг ўлимига сабаб бўладиган АҚШ бомбаларини Исроилга ҳатто Конгрессда муҳокама қилинмасдан сотилиши мумкин эмас.

Сандерснинг қўшимча қилишича, АҚШ Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга ҳисса қўшиши шарт.

Олдинроқ, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Яқин Шарқдаги можаронинг авж олишидан сўнг қиймати 735 миллион доллар бўлган АҚШнинг юқори аниқликдаги қуролларини Исроилга сотилишини маъқуллагани ҳақида хабар берган эди.

Бугун эса Исроил ва Фаластин ўртасида сулҳ тузиш учун музокаралар бошлангани маълум бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер