All

Шавкат Мирзиёев янги «Boeing-787 Dreamliner»ни кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтондан қайтиб, Тошкент халқаро аэропортида янги Boeing-787 Dreamliner самолётини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар тарқатди.

18:02 18 Май 2018
Тошкентда нуфузли халқаро кўргазма бошланди

Ёшлар ижод саройида “Олтин қўл ҳунарманд” халқаро кўргазмаси бошланди. 

17:46 18 Май 2018
Ўзбекистонлик талабалар Қозоғистон олий таълим муассасаларида грант асосида қабул қилинади

Самарқанд шаҳрида Қозоғистон таълими кунлари бошланди. Шу муносабат билан Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтган тадбирда Қозоғистон Республикасидаги 15 та олий таьлим даргоҳидан вакиллар қатнашди. 

17:11 18 Май 2018
Пахта хомашёсининг ҳисоб-китоблари ҳаққонийлиги назоратга олинади

Энди Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси пахта тозалаш корхоналарида ҳам давлат назоратини амалга оширади.

16:57 18 Май 2018
Стандартлаштириш ва метрология истиқболлари муҳокама қилинди

Пойтахтимизда 20 май — Умумжаҳон метрология куни муносабати билан “Метрология — 2018” республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

16:32 18 Май 2018
Жиззахда 25 кг гиёҳвандлик моддасини яширган шахс ушланди

16 май куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2018” тадбири давомида, “Қатортол” МФЙда яшовчи Х.И.нинг уйи текширилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

16:14 18 Май 2018
Президент Вашингтондан Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи якунланди.

16:09 18 Май 2018
Қибрайда МАN юк машинаси электровоз билан тўқнашиши натижасида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудидан ўтган темир йўлдан ўтиш вақтида йўл-ҳаракати қоидаси бузилиши ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди, деб ёзмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

15:57 18 Май 2018
Ўзбекистон яна битта «Boeing-787 Dreamliner» самолётини харид қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг авиапарки навбатдаги янги авлод самолёти – “Boeing-787 Dreamliner”  билан тўлдирилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.

15:40 18 Май 2018
Тошкент шаҳри ҳайдовчилари — энг кўп қоида бузувчилар рўйхатида етакчи

Тошкент вилоятидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлида ўрнатилган қоидабузарликларни автоматик равишда аниқловчи фоторадарлар томонидан 16 майга қадар 51 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

15:37 18 Май 2018
Хоразмлик ёш тадбиркорларга 4,5 млрд сўм кредит ажратилди

Хоразм вилояти Ёшлар марказида 23 нафар ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисида тавсияномалар берилди. Бу ҳақда Ёшлар Иттифоқи матбуот хизмати хабар тарқатди.

15:05 18 Май 2018
Ташқи ишлар вазирлиги Туркманистонга борувчи Ўзбeкистон фуқароларини огоҳлантирди

Мазкур қоидаларни бузганлик учун фуқаролар 1330 манат (380 $) миқдорида молиявий жаримага тортиладилар ҳамда 2 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга мамлакатдан депортация қилинадилар.

14:51 18 Май 2018
Тўрт ойда Ўзбекистонда 153 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган

2018 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда вояга етмаган ўртасида 153 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган.

14:27 18 Май 2018
Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

14:06 18 Май 2018
«Тез ёрдам»нинг дори воситалари ва тиббий буюмлари кўпайтирилади

Битта тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати бригадаси учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатига тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.Uz, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосланиб, хабар бермоқда.

13:58 18 Май 2018
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги боксчилари халқаро турнирда 8та медални қўлга киритди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони, армия генерали С. К. Нурмагамбетов хотирасига бағишланган бокс бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Спорт клуби аъзолари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

13:32 18 Май 2018
Мулоқот — муаммоларнинг самарали ечими

Норин туманида “Ёшлар — келажак бунёдкори” Давлат дастурини амалга ошириш, жойларда аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш орқали мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш масаласи бўйича республика ишчи гуруҳи фаолият кўрсатмоқда.

12:30 18 Май 2018
Кластер иқтисодиётга нима беради?

Файласуф Конфуций ҳақида шундай ҳикоят бор: у ёшлигида балиқчининг олдига борибди. Балиқчи унга балиғидан тутқазибди. Шунда у балиқчига қараб, “Менга ёрдам бермоқчи бўлсангиз, балиқ берманг, балки тутишни ўргатинг. Шунда мен бу ҳунар билан оиламни боқаман, ундан ортса, қўшниларимга, ундан ҳам...

12:18 18 Май 2018
Сирдарёлик тадбиркорлар Хитойга сафар қилишди

Сирдарё вилояти ҳокими ўофуржон Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасининг Чжэцзян провинциясида бўлди.

11:58 18 Май 2018
Ўтмиш ва келажак ўртасидаги кўприк

Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвонсаройида Халқаро музейлар кунига бағишлаб ўтказилган археологик буюмлар кўргазмасига шундай таъриф бериш мумкин.

11:38 18 Май 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер