All

Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси бошланди

Бугун, 21 май куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессияси бошланди. 

16:10 21 Май 2018
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

15:57 21 Май 2018
Ҳуринисо ая энди келин туширмоқчи

Янгийўл шаҳридаги «Янгиҳаёт» кўчасида яшовчи Ҳуринисо ая Раҳимовага 3 хонали уй берилди. Энди у тўй тараддудини кўрмоқда... Ёлғиз ўғлини уйлантирмоқчи.

15:45 21 Май 2018
Ўзбекистонлик параканоэчи Жаҳон кубогида ғолибликка эришди

Венгрияда параканоэ бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўди. Олтмишдан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли қатнашдилар.

15:17 21 Май 2018
Хитойда уруш қаҳрамони устидан кулган машҳур сайт ёпилди

Хитойда комикслар ва скетчлари билан танилган машҳур “Baozou” интернет сервиси ёпилди, деб хабар берди “Verge” ахборот манбаси. Видеолавҳалардан бирида мазкур давлатда ўтган асрнинг биринчи ярмида рўй берган Фуқаролик уруши қаҳрамони устидан кулингани учун ана шундай қарор қабул қилинган. 

14:45 21 Май 2018
Қозоғистонда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига дарахт кўчатлари ўтқазилди

Оқтўбеда автобусдаги ёнғинда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари хотирасига Остона шаҳрида 52 туп дарахт кўчати ўтқазилди. Тадбир Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ва “Олтин Ўрда” бизнес клуби вакиллари томонидан ташкил этилди. Бу ҳақида “Казинформ” ахборот агентлиги хабар берди.

14:45 21 Май 2018
Президентликка қайта сайланган Мадуро ўз рақибини халқни ҳурмат қилишга чақирди

Хабарингиз бор, Венесуэлада бўлиб ўтган навбатдаги президент сайловида амалдаги раҳбар Николас Мадуро сайловчиларнинг қарийб 68 фоиз овозини тўплаб, ўз лавозимига қайта сайланди. Унга электоратнинг 5,8 миллиондан ортиқ вакили овоз берган. Мухолифат вакили Энри Фальконенинг бу борадаги кўрсаткичи 46 фоиз(1,8 миллиондан)...

14:32 21 Май 2018
Трамп КХДР масаласини ҳал этишга қатъий қарор қилган

Шимолий Корея АҚШ билан ядро дастури бўйича музокаралар жараёнидан бош тортса, океан орти дипломатик методлардан воз кечишга мажбур бўлади. Республикачилар партиясидан сайланган сенатор Линдси Грэмнинг айтишича, бу ҳолда муаммони ҳарбийчасига ҳал этиш ягона йўл бўлиб қолади.

14:17 21 Май 2018
Шавкат Мирзиёев: «Андижон вилояти ҳокимидан розиман. У — Андижон халқининг бахти»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи доирасида Улуғнор туманида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Президент вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

14:09 21 Май 2018
Суд ва терговдан қочиб юрган 13 нафар шахс қўлга олинди

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида 2018 йил 20 май куни бедарак йўқолганлардан 2 нафар шахс топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

13:51 21 Май 2018
Навоийда эр хотинини уриб ўлдирди

20 май куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида оилавий жанжал ўлимга сабаб бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

12:49 21 Май 2018
Учаётган самолётда ёнғин келиб чиқди

Япониянинг “Japan Airlines” авиакомпаниясига тегишли “Boeing 767” йўловчи самолётида ҳавога кўтарилиш пайтида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради ТАСС.

12:27 21 Май 2018
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги лойиҳа портфели 2,8 миллиард долларга етди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида Майкл Феррантино бошчилигидаги Жаҳон банки миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда ЖСТ масалалари бўйича маслаҳатчи Вики Чемутай ҳам иштирок этди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

12:18 21 Май 2018
«Руҳ 5:13» фильмининг 4 қисми кино театрларда намойиш қилинмоқда

Режиссёр Шавкат Жайрон томонидан 2017 йилда суратга олинган «Руҳ 5:13» фильмининг 4 қисми 21 майдан бошлаб Алишер Навоий номли кино саройида намойиш қилинади.

12:13 21 Май 2018
Фольклор санъатимиз халқаро миқёсда намойиш этилади

Ўзбекистон Маданият вазирлиги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказидан хабар қилинишича, жорий йилнинг 30-31 май кунлари  Навоий вилоятининг Нурота туманидаги қадимий ва муқаддас чашма қадамжоси ҳудудида анъанавий “Нурли наволар” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади.

12:01 21 Май 2018
“Сайлгоҳ” кўчасида китоб сайли

2018 йилнинг 24-25 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остида Республика “Китоб байрами” ўтказилади.

11:44 21 Май 2018
Россия Ўзбекистонга бурғилаш ускуналарини етказиб беради

Россиянинг Қабардин-Болқор республикаси делегацияси Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келди.  Сафар доирасида меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. Исломов, “Ўзқурилишматериаллари” АЖ бошқаруви раиси Б. Зарипов, бошқа расмийлар билан учрашди.

11:35 21 Май 2018
Польша ўзбекистонлик 3 минг нафар қурувчини ишга қабул қилиши мумкин

Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Польшада маҳаллий компаниялар раҳбарлари билан мамлакатда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масалаларини муҳокама қилди. 

11:21 21 Май 2018
Саноат аккумуляторлари ишлаб чиқариш бўйича МДҲдаги ягона корхона Ўзбекистонда фаолият юритади

Тошкент шаҳрида ўтказилган “Энергия, энергия таъминоти ва муқобил энергия манбалари” 13-Халқаро кўргазмаси доирасида “Exenergy” маркаси остида саноат аккумуляторлари ишлаб чиқарувчи корхона тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур завод МДҲ давлатлари ичида ягонадир, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси.

11:15 21 Май 2018
Самарқандда эҳтиётсиз сигарет чекиш ўлимга сабаб бўлди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 19 май куни Чўқинди қишлоғида яшовчи  А. Я.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

11:08 21 Май 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер