All

“Андижон вилоят ремонт-механика” корхонаси 24 нафар ходими август ойидан бери иш ҳақи олмаяпти

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ўрганилганда, “Андижон вилоят ремонт-механика” корхонасида фуқаро Т. Болтабоев ва яна 24 нафар ходимнинг бир неча ойдан буён иш ҳақи тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.

19:46 19 Декабрь 2018
Боланинг бегонаси бўлмайди

Мамлакатимизда ҳар бир бола ҳеч кимдан кам бўлмай таълим-тарбия олиши учун кенг шароитлар яратилмоқда. Шу жумладан, ногиронлиги бор, кўнгли ярим болажонлар ҳамиша эътиборда.

19:26 19 Декабрь 2018
Хоразмда 3000 минг долларга 7 сотих ер олиб бермоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

19:08 19 Декабрь 2018
Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.

18:54 19 Декабрь 2018
Самарқанд вилояти терма жамоаси Ўзбекистон кубогида бош совринни қўлга киритди

Бугун, 19 декабрь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида кураш бўйича жамоалар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

18:23 19 Декабрь 2018
“Ўзбекэнерго” АЖ: Ўзбекистонда йилига 1,8 миллиард кВт/соат электр энергияни тежаш мумкин

Электр энергия таъминоти дунё миқёсида долзарб аҳамият касб этмоқда. Халқаро энергетика агентлигининг маълумотига кўра, ҳозирда жаҳонда 1,3 миллиардга яқин аҳоли электр энергия билан таъминланмаган. 2,6 миллиард одам овқат тайёрлаш учун анъанавий ёқилғи — ўтин, кўмир ва бошқалардан фойдаланади. 2

18:10 19 Декабрь 2018
Ўзбекистон ва Жанубий Корея Бизнес-омбудсманлари ҳамкорлик қилади

Ўзбекистонда Корейс бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбир давомида Жанубий кореялик инвесторлар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди, шу аснода меҳмонларга мамлакатимизнинг сармоявий салоҳияти, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими ҳақида атрофлича маълумот берилди.

17:55 19 Декабрь 2018
Ўзбекистонлик ёшлар халқаро фан олимпиадасида олтита медалга сазовор бўлди

Ушбу халқаро интеллектуал форумда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган кимё фанлари номзоди Елена Дельяриди раҳбарлигида тайёргарлик кўрган Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчилари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.

17:40 19 Декабрь 2018
Ижтимоий ҳаёт ва демографик босимлар

Хитойнинг қадимий донишманд файласуфи Конфуций икки ярим минг йил олдин “Биз қанақа халқ эканлигимизни билгингиз келса, олдин бизнинг сонимизни билиб олинг” деган экан.

17:23 19 Декабрь 2018
Мутахассисларнинг фикрича мазкур 20 та сурат стрессдан чиқишга ёрдам берар экан. Бир уриниб кўрингчи... (Давоми)

Стрессга қарши курашиш воситалари кўп. Кимдир мусиқа тинглайди, кимдир тоза ҳавода ёлғиз сайр қилишни хоҳлайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу борадаги яна бир самарали усул — чиройли расмларни томоша қилиш экан.

17:03 19 Декабрь 2018
Мутахассисларнинг фикрича мазкур 20 та сурат стрессдан чиқишга ёрдам берар экан. Бир уриниб кўрингчи... (Биринчи ўнталик)

Стрессга қарши курашиш воситалари кўп. Кимдир мусиқа тинглайди, кимдир тоза ҳавода ёлғиз сайр қилишни хоҳлайди. Мутахассисларнинг фикрича, бу борадаги яна бир самарали усул — чиройли расмларни томоша қилиш экан.

16:43 19 Декабрь 2018
“Хавфсиз хонадон” концепцияси татбиқ этилади

2018 йилнинг 10 ойи мобайнида мамлакатимиздаги 2316 хонадонда ўғирлик қайд этилган.

16:32 19 Декабрь 2018
Автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор

Уганда шарқидаги Капчорва туманида автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 19 киши ҳаётдан кўз юмди, 6 киши жароҳатланди.

15:45 19 Декабрь 2018
Сайёр қабулда аниқланган муаммолар бартараф этилди

Жорий йилнинг август ойида вилоят ҳокимлиги томонидан Бойсун туманининг Мачай қишлоғида ўтказилган сайёр қабулда Ўрта ва Юқори Мачай, Қизилнавр маҳаллалари аҳолиси мурожаатлари ўрганилган эди.

15:23 19 Декабрь 2018
“Манчестер Юнайтед”га янги бош мураббий тайинланди

Норвегиялик мутахассис Оле Гуннар Сульшер Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

14:52 19 Декабрь 2018
Автомобилга 3 фоизлик аванс тўлови бекор қилинди

“GM Uzbekistan” автомобилларини “Uzavtosavdo” онлайн тизими орқали харид қилиш автомобилнинг 85 фоиз ёки 100 фоиз миқдоридаги тўловни амалга оширганда, навбат эса тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шаклланиши белгиланди.

14:14 19 Декабрь 2018
Бомба туфайли мингга яқин киши эвакуация қилинди

Германиянинг Кёльн шаҳридаги туманлардан бирида Иккинчи жаҳон урушидан қолган 500 кг.лик бомба топилди.

14:05 19 Декабрь 2018
“Ўзавтосаноат” Жиззахда автозавод қуриш лойиҳасини қайта кўриб чиқилишини маълум қилди

“Ўзавтосаноат” АЖ ва PSA Groupe (Франция) компанияси Жиззах вилоятида автомобиль заводини қуриш лойиҳаси қайта кўриб чиқилишини эълон қилди.

13:48 19 Декабрь 2018

Янгиликлар тақвими

Кластер